РЕНОГЕЛЬ




ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕНОГЕЛЬ

RENOGEL


Препаратнинг савдо номи: Реногель

Таъсир этувчи моддалар: алюминий гидроксиди, магний гидроксиди, симетикон.

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия

Таркиби

5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

қуруқ алюминий гидроксиди 225 мг;

магний гидроксиди 200 мг;

симетикон 25 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, натрий сахарини, натрий карбоксиметилцеллюлоза (тиниқ), 70% сорбитол эритмаси, натрий цитрати, гуар, бронопол, лимон кислотаси, кармоизин бўёвчиси, эритрозин буёвчиси, қалампирялпиз мойи таъми М-6509, ялпиз таъми М-7845, тозаланган сув.

Таърифи: пушти рангли, ўзига хос ҳидли гомоген суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Меъда-ичак ярасига қарши восита (антацид).

АТХ коди: A02AX


Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Мажмуавий восита бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлари билан ифодаланади. Антацид, адсорбент сифатида, ўраб олувчи, ел ҳайдовчи таъсир кўрсатади.

Алюминий гидроксиди ва магний гидроксиди меъдадаги эркин хлорид кислотасини нейтраллаштиради, меъда ширасининг кислоталигини пасайтиради, ўт кислоталарини боғлайди. Магний гидроксидининг кислоталикни пасайтирувчи таъсири алюминий гидроксидининг ичак ҳаракатини секинлаштирувчи ҳусусиятини тенглаштиради.

Симетикон газ пуфакчаларини ҳосил бўлишини қийинлаштиради ва уларни парчаланишига ёрдам беради. Бунинг натижасида ажралиб чиқадиган газлар ичак девори томонидан сўриб олинади ва ичак ҳаракати ҳисобига организмдан чиқарилади.

Симетикон ингичка ичакнинг бўшлиғида таъсир қилади ва организмдан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Фармакокинетикаси

Алюминий гидроксиди меъдада хлорид кислотасини нейтраллаштириб, алюминий хлоридини ҳосил қилади. Ичакнинг ишқорий муҳити таъсирида алюминий хлориди, ёмон сўриладиган ва ахлат билан чиқариладиган алюминийнинг асосли тузларига айланади. Буйрак фаолияти нормал бўлганида алюминийнинг зардобдаги даражаси деярли ўзгармайди.

Магний гидроксидининг тахминан 10% ичакда сўрилади. Магний гидроксиди меъдада хлорид кислотасини нейтраллайди ва магний карбонатига айланади, бунда қондаги магний ионларининг концентрацияси деярли ўзгармайди.

Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда алюминий ва магний ионларининг даражаси, уларни организмда чиқарилишини бузилиши оқибатида токсик қийматларгача ошиши мумкин.

Ичакда алюминий ва магний ионларини сўрилиши – паст. Буйрак фаолияти нормал бўлганида қонда алюминий ва магнийнинг концентрацияси ўзгармайди. Симетикон физиологик ва кимёвий жиҳатдан инертлиги туфайли аъзолар ва тўқималарга сўрилмайди ва меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан ўтганидан сўнг ўзгармаган ҳолда чиқарилади.


Қўлланилиши

Препарат қуйидаги касалликлар: ўткир гастрит; меъданинг секретор фаолияти нормал ва юқори бўлган сурункали гастрит (зўрайиш босқичида); ўткир дуоденит, гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги; меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги (зўрайиш босқичида); МИЙ нинг турли генезли симптоматик яраси; меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимлари шиллиқ қаватини эрозияси; рефлюкс-эзофагит; ўткир панкреатит, сурункали панкреатитни зўрайиши; гастралгия, жиғилдон қайнаши (этанол, никотин, кофени ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилгандан кейин, дори воситаларини қабул қилгандан кейин; МИЙ нинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи нотўғри парҳез ушлаш); метеоризм; ачиш ёки ириш оқибатидаги диспепсияда меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг, қизилўнгачнинг шиллиқ қаватини эрозивли ўзгаришлари ва яллиғланишларини ҳам монотерапия, ҳам мажмуавий даволаш сифатида қўлланади.


Қўллаш усули ва дозалари

Реногель одатда овқатдан сўнг 1-1,5 соатдан кейин ёки оғриқлар пайдо бўлганида қабул қилинади, Реногель суспензия кўринишида 15 мл (1 пакетчадан) қабул қилинади. Истеъмол қилишдан олдин, пакетчани қўлда яхшилаб чайқатиб, гомоген суспензия ҳосил қилинади. Пакетчанинг ичидагиси қошиққа ёки оғизга сиқиб чиқарилади. 10-15 ёшгача бўлган болаларга катталар учун тавсия этилган дозанинг ярми буюрилади.

Болаларга препаратнинг дозасини даволовчи шифокор белгилайди. Зарурат бўлганида препаратнинг дастлабки дозаси қабул қилингандан сўнг икки соатдан кейин қўшимча дозасини қабул қилиш мумкин, аммо кунига 6 марта қабулдан ошмаслиги керак.

Даволаш курси – 4 ҳафтадан ошмасин.

Реногель препаратини суюлтирилмаган ҳолда қабул қилган афзал. Препарат қабул қилинганидан сўнг ярим соат давомида суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилмайди.


Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, кўнгил айниши, қусиш, таъм билиш ҳиссини ўзгариши, қабзият, диарея, ахлат массалари рангини ўзгариши. Юқори дозаларда узоқ муддат қабул қилинганида – гипофосфатемия, гипокальциемия, гиперкальциурия, остеомаляция, остеопороз, гипермагниемия, гипералюминиемия, энцефалопатия, нефрокальциноз, буйрак фаолияти бузилиши мумкин. Ёндош буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда – чанқоқлик, артериал босимни пасайиши, гипорефлексия бўлиши мумкин.


Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Дори воситасининг таркибига кирувчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик; сурункали буйрак етишмовчилиги; аппендицитга шубҳа қилиш; овқат ҳазм қилиш йўлларидан номаълум генезли қон кетиши; ярали колит, сув-электролитлар мувозанатини, мувозанатини бузилишига олиб келадиган ҳолатлар, ҳомиладорлик, Альцгеймер касаллиги, гипофосфатемияда қўллаш мумкин эмас.

10 ёшгача бўлган болалар, фруктозани туғма ўзлаштиролмасликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

Лактация даври, жигар касаллиги, алкоголизм, бош мия жароҳатлари, бош мия касалликлари, тутқаноқда.

10 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.


Дориларнинг ўзаро таъсири

Реногель дигоксин, индометацин, салицилатлар, хлорпромазин, фенитоин, Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари, бета-адреноблокаторлар, дифлунисал, кетоконазол ва итраконазол, изониазид, тетрациклинлар қатори антибиотиклари ва хинолонлар, азитромицин, цефподоксим, пивампициллин, рифампицин, бевосита антикоагулянтлар, барбитуратлар, фексофенадин, дипиридамол, залцитабин, хенодезоксихолат ва урсодезоксихолат кислоталари, пеницилламин ва лансопразолни сўрилишини пасайтиради ва секинлаштиради.

М-холиноблокаторлар, меъдани бўшашини секинлаштириб, препаратнинг таъсирини кучайтирадилар ва узайтирадилар.

Реногель ва бошқа дори воситаларни қабул қилишлар ўртасидаги интервал камида 1-2 соатни ташкил этиши керак.


Махсус кўрсатмалар

Реногель препарати ва бошқа дорилар воситаларини қабул қилиш орасидаги интервал 1-2 соатни ташкил этиши керак.

Препарат узоқ вақт давомида қабул қилинганида фосфорни овқат билан етарли даражада тушишини таъминлаш керак.

Буйрак касалликлари, жигар циррози, оғир юрак етишмовчилигида препаратни эхтиёткорлик билан қўллаш керак.

Реногелни қабул қилиш вақтида қабзият пайдо бўлганида кундалик қабул қилинадиган сув миқдорини кўпайтириш тавсия этилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.


Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: юқори дозаларни узоқ муддат қўлланиши қабзият, диареяни чақириши, тез толиқиш, юзни қизариши, озиб кетиш, мушакларни кучсизлиги ва ҳаракатларни ноадекватлиги билан характерланадиган гипермагниемияни ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунингдек метаболик алкалозни белгилари: кайфиятни ўзгариши, ақлий фаолиятни бузилиши, мушакларда оғриқ ва увишиши, асабийлик ва тез толиқиш, нафас фаолиятини секинлашиши, таъм билиш ҳиссини ўзгариши кузатилиши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда нейротоксиклик, остеомаляция, остеопороз, гипермагниемия ва электролитлар мувозанатини бузилиши ривожланиши мумкин.

Шошилинч чоралар: препаратни организмда тез чиқариб юборилиши бўйича чораларни кўриш керак – меъда ювиш, қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш керак.


Чиқарилиш шакли

200 мл суспензия ПЭТ флаконларда ёки суспензия 15 мл дан пакетчаларда.

Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қалпоқчаси билан бирга картон қутида ёки 30 пакетча қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.


Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин, қуёш нурларини бевосита тушишидан сақлансин.


Яроқлилик муддати

3 йил.


Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.


Ишлаб чиқарувчи

“Reannon Pharmaceuticals”

No. 8, Matruchhaya, Plot № - 57, Sector – 8A,

Airoli, Navi Mumbai -400708, Ҳиндистон


Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

"Universal Global Medicine" МЧЖ

Ўзбекистон, Ташкент ш., Яшнобод тумани, С. Машхадий кўч., 210

Тел.: 2693568

Copyright © 2018 - Breeze Soft

X
Обратный звонок

Отправьте нам свой номер телефона и мы с вами свяжемся для уточнения деталей.

Ваше имя
Ваш телефон